Жорий йилнинг 13-14-октябрь кунлари Нукус давлат техника университетида “Яшил иқтисодиёт муаммоларини ҳал қилишда сунъий интеллектнинг аҳамияти” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Анжуман яшил иқтисодиётни ривожлантириш, замонавий ахборот технологиялари ва сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, ушбу йўналишларда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар натижаларини муҳокама қилишга бағишланган.
Тадбирда "Qr Mentor Center" Нукус бизнес инкубатори директори Х.Каипназаров ҳамда Нукус давлат техника университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори М.Артиқбаев сўзга чиқиб, анжуманнинг илмий-амалий аҳамияти, яшил иқтисодиёт ривожида замонавий технологияларнинг ўрни ва илмий изланишларнинг долзарблиги юзасидан фикр билдирган ҳолда, мазкур анжуманнинг амалий аҳамияти, илмий ҳамкорлик имкониятлари ҳамда магистрантлар, талабалар ва ёш тадқиқотчилар учун яратилаётган шароитлар ҳақида фикр юритиб, иштирокчиларга муваффақият тиладилар.
Анжуман дастуридан яшил иқтисодиётда рақамли трансформация ва сунъий интеллект интеграцияси, телекоммуникация ва телевизион технологияларда сунъий интеллектнинг ўрни, ақлли таълим платформаларини ишлаб чиқиш, таълим жараёнидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари, шунингдек, рақамли трансформация шароитида киберхавфсизлик масалаларига бағишланган маърузалар ўрин олган.
Тадбир давомида олимлар, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг илмий изланишлари натижаларини тақдим этиш, соҳа муаммоларини таҳлил қилиш ҳамда истиқболли ечимлар юзасидан фикр алмашиш учун имконият яратилди.
Илмий-амалий анжуманга "Сунъий интеллект" факультети Дастурий инжиниринг мутахассислиги 2-босқич магистранти болалигидан II гуруҳ ногирони С.Авезов мустақил равишда иштирок қилган ҳолда магистрантлар талаба-ёшлар ва ёш тадқиқотчиларнинг янги ғоя ва таклифларни илгари суриш ҳамда яшил иқтисодиёт тараққиётида сунъий интеллектнинг имкониятларини кенгроқ ўрганиш кераклигини таъкидлади.
Саламат АВЕЗОВ,
Нукус давлат техникалари университетининг магистранти.


Отправить комментарий
Отправить комментарий