Лойиҳанинг қискача мазмуни: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январда “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармонига мувофиқ, Mehrtilsimi.blogspot.com – Ижтимоий-ҳуқуқий сайти «SA.KR.UZ» Саламат Авезов шахсий веб-сайти ташаббуслигида ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳар томонлама юксалтириш.

Ижтимоий келиб чиқишидан қатьий назар жамият миқёсида, қайсининг тенг ҳуқуқли аъзолари алоҳида эҳтиёжли шахслар ҳам ҳисобланади, шунингдек давлат ташкилотлари, ҳокимлик, муассасалар, жамоатчилик ва ҳудудий ташкилотлар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлар миқёсида ҳамкорликнинг ривожланиши ва такомиллаши учун кўприк вазифасини ўташи тўла асосли.

Лойиҳанинг мақсади ва вазифаси:

Вазифа 1. Лойиҳанинг жамоасинин ташкиллаштириш.

― Замонавий ахборот ва ҳуқуқий маданият бошқа фуқаролар қатори ҳуқуқларини амалда қўллаб билишида, тенг имкониятлар яратиш ушбу йўналишдаги устивор вазифаларидан биридир. Мамалакатимиз илдамлик билан глобал интернет оламига, яъний имконияти чекланган ногиронлиги бўлган шахслар кенг жамоатчилик ва халқ билан мулоқот натижалари ва манфаатдор вазирлик ва идораларнинг олиб бораётган ижтимоий-ҳуқуқий фаолиги қалбидаги меҳр тилсимини сайт орқали акс эттириш.

― Шу лойиҳага алоқадор Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси фоалият юритаётган O‘zLiDeP Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Миллий тикланиш демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Адолат социал демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлар жамияти шаҳарлар туманлар (районлар) бўлимлари, вазирлик ва давлат идоралари ҳамкорлигида, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши шаҳар туманлар (районлар) Кенгашлари, Кенгаш қошидаги Республика Ёшлар маркази, Республика Сардорлар Кенгаши, Қорақалпоғистон ҳудудида ногиронлар билан ишлайдиган турли ташкилот ва муассасаларининг ижтимоий соҳасидаги олиб бораётган жараёнлар ягона базасини яратиш лойиҳанинг вазифасининг бири.

Вазифа 2. Mehrtilsimi.blogspot.com – Ижтимоий-ҳуқуқий сайти

Mehrtilsimi.blogspot.com – Ижтимоий-ҳуқуқий сайти Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлар жамияти шаҳарлар туманлар (районлар) бўлимларнинг фаолияти ҳақида маълумот, ижтимоий-ҳуқуқий ва ногиронлиги бўлган шахсларга доир давлат тамонидан яратилган кенг имкониятлар. Ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг ота-оналарини ҳуқуқий маънавий-маърифий тафаккурини шакллантириш.

Вазифа 3. https://mehrtilsimi.blogspot.com/ Ижтимоий-ҳуқуқий сайти аҳоли ва ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашади ва ахборотга яхшироқ эга бўлган – яхшироқ интеграциялашган дегани

― Мамлакатимиз ногиронлиги бўлган шахсларга кенг имкониятларнинг замирида ижтимоий қўллаб-қувватлаш, истеъдодларини ўз вақтида излаб топиш ва рағбатлантириши буни тўғри англаб етган ҳар бир шахс эгаларининг бош омилидир.

― Мамлакатимиз ногиронлиги бўлган шахсларга кенг имкониятларнинг замирида ижтимоий-ҳуқуқий самарадорлигини қўллаб-қувватлаш, бутун жамиятнинг, шу жумладан, оила даражасида ногиронлик масалалари бўйича билимини ошириш ҳамда ногиронлиги бор бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва қадр-қимматини ҳурмат қилишни мустаҳкамлашда кўмаклашади.

― Ногиронлиги бўлган шахслар учун янги ҳуқуқий маънавиятини шаклланиши ва уларнинг ҳаёт тарзини ҳимоя қилишга қаратилиши мақсадида кенгроқ ижтимоий-ҳуқуқий маълумотларни жорий қилиш.

Лойиҳанинг ижтимоий аҳамияти:

Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлар жамияти шаҳарлар туманлар (районлар) бўлимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республика Кенгаши  шаҳарлар туманлар (районлар)нинг қаршидаги «Пресс-клуб» оммавий ахборот маркази қошига (электрон) таризда Mehrtilsimi.uz ижтимоий-ҳуқуқий (мини) марказини ташкил этиш. Республикамизнинг 15 та  шаҳар ва туманларнинг ижтимоий-ҳуқуқий фаолиятини бўйича Ўзбекистонни ва дунё аҳлини ногиронлиги бўлган шахс ва ёшларнинг давлатимиз ҳимоясида эканлигини хабардор қилиш.

Саламат АВЕЗОВ,
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиалининг
“Ўқув ёрдамчиси бўлими” кабинет мудири, O‘zLiDeP аъзоси,
болалигидан II-гуруҳ ногирони, БЦФ – Болалар церебрал фалажи ташхиси.