Элликқалъа туманида ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугун 3 декабрь – Ногиронлар куни муносабати билан маданий тадбир ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Сейдамат Авезов сўзга чиқиб, ногиронларга давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан туманда амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб, уларга туман ҳокимлиги, ҳомий ташкилотлар томонидан тайёрланган совғалар топширилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида ногиронлиги бўлган фуқароларимиз учун байрам дастурхони атрофида концерт дастури намойиш этилди. Унда таниқли хонандаларимиз ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этишди. Ушбу байрам тадбири барчада эсда қоларли кун бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Манба: Ellikqal'a Yangiliklari