Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ҳудудий бўлинмаси томонидан ижтимоий объектларда жамоатчилик назорати ўтказилди. Бундан мақсад: Чимбой туманидаги ижтимоий соҳа объектларида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шароитларнинг амалдаги давлат стандартларига мослигини ўрганишдир.
Жамоатчилик назорати тадбирлари Чимбой тумани Марказий шифохонаси ва туманлараро фтизиатрия шифохоналарида ташкил этилди. Ушбу мониторинг давомида аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Шунингдек, ижтимоий биноларда “тўсиқсиз муҳит” яратиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Саламат АВЕЗОВ.
Манба: “IMKONIYAT” №11 son (59) 2026 yil 6 iyun


Отправить комментарий
Отправить комментарий