– Турмуш ўртоғим II-гуруҳ ногирони мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди ўзим эса ишсизман. Маҳалладан аёлимни "Аёллар дафтарига" киритиб моддий ёрдам сўраган эдим рад жавобини беришди. Сабаби, турмуш ўртоғим ишлар экан маош олади "Аёллар дафтари"га киритолмаймиз ва моддий ёрдам беролмаймиз дейишди. Шу тўғрими?

«Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:

1) ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар – бандлиги Таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган ва даромад манбаига эга бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

2) тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар – бандлиги таъминланмаган, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

3) боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар – боқувчиси вафот этган, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, руҳий касалликка чалинган, I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда доимий даромад манбаига эга бўлмаган, бедарак йўқолган (суд қарорига асосан) эҳтиёжманд хотин-қизлар, шунингдек, никоҳи бекор қилинган эҳтиёжманд хотин-қизлар ва эҳтиёжманд ёлғиз оналар (ФҲДЁ органларининг маълумотномаси асосида);

4) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар – меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

5) уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар – нотурар жойларда истиқомат қилаётган, доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган, бир хонадонда (кичик ҳовлида) уч ва ундан ортиқ оила яшаётган (уй-жой майдони белгиланган ижтимоий нормадан кам бўлган), бироқ ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган, хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

6) қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар – ногиронлиги бўлган вояга етмаган (I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзанди ёшидан қатъий назар) фарзандини бевосита парваришлаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар.

Бунда «Аёллар дафтари» рўйхатига киритиладиган хотин-қизлар юқоридаги тоифалардан фақат бирига киритилиши мумкин.

«Темир дафтар»га киритилган оилалардаги хотин-қизлар, фарзанди «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизлар, шунингдек, илгари «Аёллар дафтари»га киритилиб, бандлиги таъминланган ёки тадбиркорлиги йўлга қўйилган хотин-қизлар такроран «Аёллар дафтари»га киритилмайди.

«Аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизлар рўйхатини шакллантиришда устуворлик илгари «Аёллар дафтари»га киритилмаган хотин-қизларга берилади.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилалардаги хотин-қизлар «Аёллар дафтари»нинг фақат «ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар», «тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар» ва «уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар» тоифаларига киритилиши мумкин.

Саволга Амангул АЛЛДАМУРАТОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.