Тошкент шаҳрида "Фуқаролик жамияти ҳафталиги" доирасида "Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони эгаларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасидан, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси Нарбаев Жаббар Адилбай ўғли ва Қорақалпоғистон Республикаси "Ёшлик" ҳудудий тадқиқот маркази директори Бердимуратова Алима Қарлибаевналар "Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ўз навбатида Қорақалпоғистон Республикасидан, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси Нарбаев Жаббар Адилбай ўғлини эришилган ютуқлар алоҳида мамнуният билан Ассоциация жамоаси номидан самимий табриклаган ҳолда келгуси фаолиятига юксак зафарлар тилаймиз.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими