Бугун мамлакатимизда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг тарзда, байрамона кайфиятда нишонланади. Шу муносабати билан Нукус давлат техника университетида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда университет ректори Б.Т.Каипбергенов бугунги кунда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Ўз нутқида у ахборотнинг тезкор, холис ва ишончли етказилиши, жамоатчилик билан очиқ мулоқотни таъминлаш ҳамда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг ёритишда матбуот ходимларининг фидокорона меҳнати беқиёс эканини қайд этди.

Шунингдек, университет ҳаёти, илмий ютуқлар, талабалар муваффақиятлари ва муҳим воқеаларни кенг жамоатчиликка мунтазам етказиб келаётган ахборот хизмати ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг масъулиятли фаолияти юксак баҳоланди.

Яъни юксак эътироф билан университет «Ўқув ёрдамчи бўлими» кабинет мудири ва «Сунъий интеллект» факультети Дастурий инжиниринг кафедраси 1-босқич магистранти ва www.facebook.com/nukusstu.uz Нукус давлат техника университетининг «Facebook» ижтимоий тармоғининг Администратори Авезов Саламат Юлдашевич миннатдорчилик билан мукофотланди.

Тадбир якунида университет фаолиятини самарали ёритиб келаётган бир гуруҳ ходимлар университет ректорининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Манба: Нукус ДТУ матбуот хизмати.