Шу йилнинг 26 май санасида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий билими Республиканинг энг чекка ҳудуди Мўйноқ туманида мониторинг ишларини олиб борди.

Жумладан Мўйноқ тумани ҳокимияти, давлат хизматлари маркази, туман поликлиникаси, 2-поликлиника ва меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган қулайликлар қай даражада эканлиги текширилди.

Шу билан бирга I гуруҳ ногирони Ерниязова Манзуранинг иш жойида меҳмонда бўлдик. Манзура бир қул бир оёғидан айрилганига қарамасдан 40 дан ортиқ хотин қизларни иш билан таъминлаган, ўзининг бир нечта бизнесини йўл қўйган. У ҳақида Ситора Фармонова ижросида «Тенгиз» фильми тайёрланган.

Эслатиб ўтамиз Мўйноқ тумани Нукус шаҳридан 224 км узоқликда жойлашган.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциатсияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими