Ҳурматли азиз юртдошлар!
Диққатингизга муҳим маълумот етказамиз: “Оролбўйи ҳудудида инклюзив ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” лойиҳаси доирасида замонавий рақамли ечимлар – сиз учун қуйидаги хизматларни амалга ошириш мақсадида @InklyuzivHuquqBot Telegram ботимиз ишга туширилди!
Хусусан, 4 та тоифадаги (жисмоний, кўриш, эшитиш ва ақлий нуқсони бўлган) ногиронлиги бор шахслар, аёллар ва ёшларга бепул ҳуқуқий маслаҳат беришда қуйидаги хизматлар амалга оширилади:
1. Онлайн ҳуқуқий маслаҳатлар,
2. Масофавий юридик ёрдам,
3. Рақамли платформа орқали мурожаат,
4. Маълумотлар базаси ва онлайн ресурслар.
Эндиликда бот орқали мурожаат йўллаш ва ҳуқуқий саволларингизга жавоб олиш янада қулай.
Бот орқали ўз мурожаатларингизни юборишингиз мумкин.
Ботга киринг: @InklyuzivHuquqBot
Менюдан: /start буйруғини беринг ёки ботни қайта ишга туширинг.
Ўз ҳуқуқларингизни билинг ва ҳимоя қилинг!
Саволларингизни йўлланг, мутахассисларимиз сизга ёрдам беришга доимо тайёр!
Ушбу хабарни дўстларингиз ва яқинларингиз билан улашишни унутманг: @InklyuzivHuquqBot
Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими

Отправить комментарий
Отправить комментарий