2023 йил 27 июнда Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими 2022 йил 21 октябрдаги «Шаҳарсозликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда барча ижтимоий инфратузилма объектларини улардан монеликсиз фойдаланиш учун мослаштириш» тўғрисидаги КҚ-415-ИВ-сон Сенат Кенгашининг Қарорининг 6 банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг 2022 йил 4 октябрдаги 11-РА 2/1-2981-сон топшириғи ижроси бўйича жамоатчилик назорати Чимбой  туманида ўтказилди.

Мақсад барча ижтимоий инфратузилма объектларини улардан монеликсиз фойдаланиш учун мослашканлиги бўйича жамоатчилик назоратини ўтказиш ва келиб чиққан муомаларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Жамоатчилик назоратини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Чимбой  тумани бўлими, Оилавий поликлиникаси ва Давлат хизматлар маркази Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани бўлимида ўтказилди.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциатсияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими