– Менинг ногирон қизим бор. Ёши 30 да. Ўзим мактабда ўқитувчиман. 50 ёшдан имтиёзли пенсияга ариза берсам, “Иш стажиз етмайди” – деб жавоб беришди. Ҳозир 53 ёшга кирдим. Иш стажим 19 йил. Ҳали ҳам имтиёзли пенсияга чиқа олмайманми?

– Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса ҳамда иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда 50 ёшдан имтиёзли пенсия тайинланади.

Қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, фуқаронинг меҳнат стажи 20 йилни ташкил қилмаганлиги сабабли, 53 ёшдан имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқи мавжуд эмас.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.