Жорий йилнинг 21-апрель куни Қорақалпоғистон Республикасида Ўзбекистон карлар жамиятининг ҳудудий бўлимида ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон карлар жамияти президенти Гузал Шодиева ва вице-президент Малоҳат Исокова иштирок этди.

Конференция давомида иштирокчилар бўлим фаолияти якунларини муҳокама қилди, ҳисоботларни тинглади ва келгусидаги фаолиятга оид долзарб масалаларни кўриб чиқди.

Конференция якунига кўра, Қорақалпоғистон Республикасини Ўзбекистон карлар жамиятининг навбатдаги конференциясида вакиллик қиладиган делегатлар сайланди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари – Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг меҳнат инспекторлари ҳам иштирок этиб, меҳнат қонунчилиги бўйича маърузалар қилди, ходимлар ҳуқуқларини тушунтирди ва иштирокчиларнинг саволларига жавоб берди.

Манба: Ўзбекистон карлар жамияти Матбуот хизмати