Ўкитувчиман ногиронлиги бор ходимлар маошидан даромад солиғи камроқ ушланиши керак деб эшитгандим. Бу конун ҳозир хам амалдами?
Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод қилинади.
Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.
ЎРҚ-767-сон қонунга кўра юқоридаги имтиёз 2022 йил 1 мартдан бошлаб қўлланилгани боис сизнинг 1 мартдан бошлаб топилган даромадингизнинг 2 466 000 сўм миқдори даромад солиғидан озод этилиши керак эди.
Энди қаранг! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.05.2022 йилдаги ПФ-138-сон фармонига кўра 2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланди.
Шундай экан, ҳозирда сизнинг 2 760 000 сўм
миқдоридаги даромадингиз даромад солиғи солишдан озод этилади.
Манба: Юрист Хизмати | Расмий канал
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Отправить комментарий
Отправить комментарий