– II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳам мулқ, ҳам ер солиғи тўлаши шартми? Бу борада имтиёзлар яратилганми?

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 421-моддасига асосан:

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар мол-мулкининг 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинган.

Шунингдек, Кодекснинг 436-моддасига асосан:

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод қилинган.

Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.