Нукус шаҳридаги «Дўстлик уйи»даги «Ветеран» жангчи фахрийлар ногиронлар бирлашмаси хонасида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Нукус шаҳар кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Янги Ўзбекистонни ёшлар билан қурамиз!» мавзусида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32 йиллиги байрами олдидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши, Нукус шаҳар кенгаши масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашидаги партия фракцияси аъзолари, Ўзбекистон Карлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, ногиронлиги бўлган ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Видео YouTube:

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими