Жорий йилнинг 16 август санасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Нукус вокзали ва Нукус шаҳар Автовокзалида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалий тадбир ташкил этилиб, унда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган имкониятлар ва қулайликлар ўрганилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Ҳакамлик Суди Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти Нукус шаҳари бўлими, «Ўзбекистон махсус олимпиадаси» жамоат бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлими, Ўзбекистон кар-соқовлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ва Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси вакиллари иштирок этди.

Жамоатчилик назорати давомида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Нукус вокзалида ва Нукус шаҳар Автовокзалида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шароитлар бўйича саволнома тўлдирилиб, аниқланган муаммоларни бартараф қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Видео YouTube:

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциатсияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими