Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясининг 29-моддасида кўзда тутилган "Cиёсий ва ижтимоий ҳаётда иштирок этишни амалга ошириш" мақсадида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича бош комиссарининг Марказий Осиё бўйича бўлими (ИҲОКБ), ҳамда ИҲОКБ ва БМТТД БМТнинг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини илгари суриш бўйича Шериклик фонди доирасида тренинг ташкил этилди.

Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси билан ҳамкорликда, бўлажак Парламент сайловларида депутатликка номзод сифатида иштирок этишни режалаштирган ногиронлиги бўлган шахслар учун иккинчи босқичдаги беш кунлик тренинг бўлиб ўтди.

Тренингларда сиёсий партиялар билан ишлаш стратегияси ва тактикаси масалалари, шунингдек, таниқли депутатлар, блогерлар Расул Кушербаев, Никита Макаренко, Дилором Файзиева ва электрон оммавий ахборот восита вакиллари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар
Ассоциацияси Матбуот хизмати