Жорий йилнинг 11 сентябь куни Осиё Тараққиёт Банки (АБР), Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва унинг аъзолари билан биргаликда “ОТБнинг Ўзбекистон билан 2024/2028 йилларга мўлжалланган стратегияси” ни муҳокама қилиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари ўзларининг яшил иқтисодиётга ўтиш ва экология, сув ресурслари ва улардан оқилона фойдаланиш, кичик ва ўрта бизнес, инклюзив таълим, транспорт, спорт ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича мазкур стратегик режага асосланган таклиф ва тавсияларини берди.

Тадбир “Veteran” ветеран-жангчилар ва ногиронлар бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлими хонасида бўлиб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими