Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясининг 29-моддасида кўзда тутилган «Сиёсий ва ижтимоий ҳаётда иштирок этишни амалга ошириш» мақсадида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича бош комиссарининг Марказий Осиё бўйича бўлими (ИҲОКБ – Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси), ҳамда БМТТД Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини илгари суриш бўйича Шериклик фонди доирасида, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси билан ҳамкорликда, бўлажак Парламент сайловларида депутатликка номзод сифатида иштирок этишни режалаштирган ногиронлиги бўлган шахслар учун иккинчи босқичдаги беш кунлик тренинг ташкил этди.
Тренингларда сиёсий партиялар билан ишлаш стратегияси ва тактикаси масалалари, шунингдек, таниқли депутатлар, блогерлар Расул Кушербаев, Никита Макаренко, Дилором Файзиева ва электрон оммавий ахборот восита вакиллари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.
Манба: Ўзбекистон Ногиронлар
Ассоциацияси Матбуот хизмати
Отправить комментарий
Отправить комментарий