Ҳар бир инсонларнинг болалик даври ўзгача эртаклар каби ширин орзуларига бой бўлади. Ёшлигимдан спортга меҳр қўйиб маҳалладош дўстларим билан кўчаларини чангитиб футбол ўйнаб вояга етганмиз.

«Спорт билан шуғулланиш фаол бўлиб қолишнинг энг аъло йўлидир. Яъни ўз келажагини спорт орқали аниқ мақсадим», – дея билган қаҳрамонимиз Хўжанияз Ерниязов.

Хўжанияз Ерниязов у 1996 йили Чимбой туманида туғилган. Кўнгилсизлик сабаб бундан 7 йил аввал яъни 20 ёшида бир қўлидан ажралиб қолади.

Инсоният бу оламда мавжуд экан, ҳар бир инсоннинг қалбида бахтлиги ва атрофидаги яқинларининг меҳридан товаланиб яшашни давом эттирилиб келаётган қаҳрамонимиз 2022 йилдан бошлаб Енгил атлетиканинг Ядро улоқтириш тури билан шуғулланиб бошлади.

Кўп вақт ўтмай қаҳрамонимиз ўз устида мунтазам равишда шуғулланди пойтахтимиздаги Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Енгил атлетика Ядро улоқтириш тури бўйича таҳсил олган.

Шуни эътироф этиш жоиз – Хўжанияз Ерниязов жорий 2023/2024 ўқув йили Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалига Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилинди.

Хўжанияз Ерниязов икки йил давомида кетма-кет ўқишга топшириб киролмади. Лекин, у ҳеч ҳам кўнглини чўктирилмади доим жисмоний фаоллик ҳар қандай ёшда руҳий тушкунликдан фориғ қилиш мақсади Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимига компьютер мутахассиси бўлиб ишга жойлашди ва ишдан бўш пайтларида спорт билан шуғулланиб борди.

– 2023/2024 ўқув йилида 1 босқич талабаликка қабул қилинган шогирдларимиз билан биргаликда машғулотларни биринчи кунидан бошлаб юбордик. Олдимизга қўйган режаларимизнинг бири октябрь ойида бўлиб ўтадиган Олимпия ва паралимпия Енгил атлетика Ядро улоқтириш тури бўйича мусобақасига тайёргарликларни қўрияпмиз спортчиларимиз. Х.Ерниязов шогирдларимдан бири жаҳон ва Олимпия чемпионлари иштирок этиб шода медалларни олишига ишонч билдираман дейди – филиал ўқитувчиси Тўлибай Арзибеков.

Жамиятимизда имконияти чекланган бўлишига қарамай, турли соҳаларда улкан чўққиларни забт этган инсонлар кам эмас. Шу қатори юксак марраларга эришишга аҳд қилган спортчи қаҳрамонимизга Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган 2024 ёзги XVII паралимпия ўйинларида давлатимиз номидан иштирок этишига ишонч билдирамиз.

Видео YouTube:

Саламат АВЕЗОВ,
Нукус шаҳри.