– Мен II гуруҳ болаликдан ногирониман. Нафақахўр вафот этганидан кейин фарзандлари 16 ёшгача тўлганидан моддий ёрдам пули қанча муддатгача узайтирилган?

– Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги Қонунга кўра, вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади. Таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга.

Вафот этган боқувчининг 18 – 23 ёшдаги оила аъзоси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси эканлиги Пенсия жамғармаси бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимидан олинган электрон сўрови орқали аниқланади.

Саволга Амангул АЛЛДАМУРАТОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.