Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари Х.Ешимбетов, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси Ж.Нарбаев ва масъул ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан партия дастурий мақсад ва вазифалари, ва депутатлар томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида айтиб ўтилди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимининг Халқ демократик партияси билан ҳамкорликдаги олиб борилаётган ишлар, ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шарт-шароитларни ҳамкор ташкилотлар ва партия кенгаши билан биргаликда ўрганилганлигини ва тегишли таклиф ва тавсиялар берилганлигини таъкидлади.
Тадбир давомида иштирокчилар томонидан таклифлар билдирилиб тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими
Отправить комментарий
Отправить комментарий