Жорий йилнинг 8 сентябрь санасида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ва Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институтида жамоатчилик назоратини олиб борди.
Бунда ногиронлиги бўлган талабалар учун ётоқхоналарда яратилган имкониятлар ва қулайликлар ўрганилди.
Жамоатчилик назоратида Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, «Юксалиш» «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Ўзбекистон кар-соқовлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Ўзбекистон Чорнобиллар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси вакиллари иштирок этди.
Ўрганиш давомида университет ва институтининг талабалар ётоқхонасида ногиронлиги бўлган талабалар учун яратилган шароитлар бўйича саволнома тўлдирилиб, аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Видео YouTube:
Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими
Отправить комментарий
Отправить комментарий