– Мен Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўқитувчисиман. Инклюзив таълим бўйича дарс бераман. Қорақалпоғистонлик талабам 2022 йили 2% квота асосида давлат гранти ўқишга кирди. Бу йил сиртқи таълимига қўшилди. Айтинчи, унинг грант ва стипендияси сақланиб қоладими ёки қандайдир имтиёз борми?

– Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, ўқишнинг барча шакллари бўйича олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича давлат грантлари ўринларига кўчиришга фақат давлат грантлари асосида таҳсил олган талабалар аризасига кўра олий таълим муассасаларида тегишли ўқув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади.

Кўзи ожизлар тоифасига кирувчи сифатида ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ажратилган квота доирасида давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабалар ўқишини олий таълимнинг мос ва турдош таълим йўналишлари ҳамда мос мутахассисликларига давлат гранти асосида кўчирилишига рухсат этилади.

Бошқа ҳолларда, шунингдек, хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Саволга Амангул АЛЛДАМУРАТОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.