Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 20 октабрдан 20 ноябрга қадар «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» ҳуқуқий акцияси ўтказилади.

Ҳуқуқий акция доирасида:

– Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилади;

Аудио-видео подкастлар ташкил қилинади;

Сайёр қабуллар ва бошқа тадбирлар ташкил этилади;

– Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини тиклаш бўйича амалий чоралар кўрилади.

Шунингдек, акция якунлари бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш мақсад қилинган.

Манба: Huquqiy axborot