Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қароқалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Нукус тумани ногиронлиги бўлган шахсларни Реабилитация килиш ва протезлаш марказида жамоатчилик назоратини олиб боришди.

Мазкур жамоатчилик назорати 2022-йил 21-октябрдаги «Шаҳарсозликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда барча ижтимоий инфратузилма объектларини улардан тусиксиз фойдаланиш учун мослаштириш» тўғрисидаги КҚ-415-IV-сон Сенат Кенгашининг Қарорининг 6 банди хамда Узбекистон Республикаси Президент хузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг 2022-йил 4-октябрдаги 11-РА 2/1-2981-сонли топширига асоланиб амалга оширилди.

Жамоатчилик назоратини амалга оширишда, ШНҚ 2.07.02-22 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» Шаҳарсозлик Нормалари ва Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 26.10.2022 йилдаги 185-сонли буйруғи асосида АКТ тузилип, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига юбарилди.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими