БМТ Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан эълон қилинган Халқаро ногиронлар куни бутун дунёда 3 Декабрь куни нишонланади.
Шу кун муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси болалар ва ёш усмирлар спорт мажмуасида катта тадбир ташкил этилди.
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Р.Нуразизов очиб берди сўнг сўзни Ўзбекистон Республикаси “Махсус олимпиадаси” жамоат бирлашмаси директори А.Казакова ҳамда жамоат бирлашманинг спорт бўйича директори Л.Багомолова сўзга чиқиб ногиронлиги бўлган шахслар учун бир хил имкониятлар амал қиладиган инклюзив жамиятни барпо этиш, улар ўзларини ёлғиз ҳис этмаслиги, зарур билим ва касб-ҳунарларни эгаллаб, барча соҳа ва тармоқларда фаол иштирок этиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши, маданий эҳтиёжларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни айтиб ўтди.
Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси “Махсус олимпиадаси” жамоат бирлашмаси, Нукус шаҳридагы 1-сонли Ёш усмирлар спорт мактаби, 26-10-сонли махсус болалар боқчаси, 4-10 сонли махсус мактаб интернатлари ҳамда Хўжайли туманидаги 17-сонли махсус болалар боқчаси тарбияланувчилари жами 100 га яқин ногиронлиги бўлган болалар ва катталар учун спортнинг енгил атлетика, стол тенниси, волейбол, бадмингтон, чашка кувноқ стартлар турлари бўйича спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Тадбирдан сўнг “Тумарис” ресторанида иссиқ овқат берилди.
Манба: Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари
Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими
Отправить комментарий
Отправить комментарий