Жорий йилнинг 17-ноябрь куни Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва Ўзбекистон Ҳакамлик Судлари Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси филиали билан ҳамкорлик меморандумини имзалади.

Меморандумнинг асосий мақсади, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ёрдамлар кўрсатиш мақсадида семинарлар, давра суҳбати ва конференциялар ташкил қилишдан иборат.

Фуқаролик жамияти вакиллари ва Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ходимларининг ҳуқуқий масалалар бўйича салоҳиятини ошириш.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими