– Қизим 10 ёшда ташхиси БЦФ – Болалар церебрал фалажи унга махсус ногиронлик аравасини олишимиз керак. Айтингчи, ногиронлик аравачини олишда қандай имтиёзлар мавжуд?

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2021 йилдаги 411-сонли қарорига кўра,муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг ёки Тиббий-маслаҳат комиссиясининг муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлиги тўғрисидаги тиббий хулосаси асосида берилади. Бунда тиббий хулосалар муҳтож шахсларнинг доимий яшаш жойи бўйича:

а) пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга ТМК томонидан;

б) 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларга – Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари  томонидан;

в) 18 ёш ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга – ТИЭК томонидан берилади.

18 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болага қонуний вакилининг аризаси ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида тиббий хулоса расмийлаштирилади.

ТИЭК ва ПТИЭК томонидан шахсни ногиронлиги бўлган шахс ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган бола деб топиш бўйича хулоса бериш жараёнида улар муҳтож шахс деб топилганда бир йўла протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига тиббий хулоса расмийлаштириб берилади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, 2024 йил 1 майдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.02.2024 йилдаги ПҚ-88-сонли қарорига кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги алоҳида тиббий хулоса расмийлаштирмасдан ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида белгиланиши назарда тутилган.

Саволга Амангул АЛЛДАМУРАТОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.