Инклюзив маданият аҳолининг ижтимоий ҳаётига таъсири, ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг ота-оналарига ижтимоий хизмат, ҳуқуқий эркинликлари ҳақида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борган ҳолда ёрдамлар тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан БМТ (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти) Тараққиёт дастурининг молиявий кўмагида «Оролбўйи ҳудудида инклюзив ҳуқуқий маданиятни юксалтириш» грант лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида Мўйноқ туманида инклюзив муҳитни яратиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳаётда тўлақонли иштирокини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ҳамда инклюзив салоҳиятини ошириш мақсадида, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини бир даврага жамлаб, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш, манзилли ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда маълумотлар очиқлигини таъминловчи инклюзив ҳуқуқий маданият бўйича тушунчалар берилди.
Тадбир давомида ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг ота-оналарининг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи норматив-ҳуқуқий базасидан манзилли фойдаланиш ва саводхонлигини ошириш, қонуний манфаатлари тўғрисидаги жамаатчилик онгини шакллантириш, ариза, шикоят ва бошқа мурожаатларни қандай тартибда юқори турувчи органга мурожаат қилиш учун дастлаб тўғри расмийлаштириш ҳамда мавжуд ҳуқуқий муаммоларини аниқ ва ёзма равишда баян қилиш, мурожаатларнинг мазмунига кўра тегишли юқори турувчи орган, давлат ташкилоти, муассасаси ёки мансабдор шахсларга йўналтириш тартиби бўйича йўл-йўриқлар кўрсатилди.
– Тадбиримизнинг энг асосий мақсади инклюзив ҳуқуқий маданиятни юксалтириш – бу инсонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва фуқораларнинг қадр-қимматини эътироф этишга асосланган ҳуқуқий билим – ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инклюзив жамият барпо этишнинг муҳим асоси ҳисобланади, – дейди Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Нукус тумани бўлинма бошлиғи Бахтигул Аметова .
Зарухан Танирбергенова,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими
Чимбой тумани бўлинма бошлиғи.



Отправить комментарий
Отправить комментарий