Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан БМТ Тараққиёт дастури (ПРООН) молиявий кўмагида “Оролбўйи ҳудудида инклюзив ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” грант лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг шарт-шароитлари хонадонларига уйма-уй кириб ўрганилди ва уларга манзилли ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди.
Тадбир ва ўрганишлар давомида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва уларнинг ижтимоий ҳимояси, реабилитация, протезлаш ва ногиронликни электрон белгилаш, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Саховат ва кўмак” ҳамда уй-жой субсидияларини олиш тартиби ва бошқа шу каби йўналишларда тушунтиришлар берилди.
Ҳар бир фуқаронинг мурожаати ва эҳтиёжлари алоҳида эътиборга олиниб, амалий ва манзилли ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди.
Оролбўйи ҳудудида инклюзив ҳуқуқий маданиятни юксалтириш фақатгина ҳуқуқий саводхонликни ошириш дегани эмас, балки бу минтақада ногиронлиги бўлган шахсларнинг турмуш сифатини яхшилаш, уларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қила олиш кўникмаларини шакллантириш орқали ижтимоий барқарорликни таъминлаш демакдир.
ИНКЛЮЗИВ ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими tomonidan Конрад Аденауэр халқаро фонди молиявий кўмагида амалга оширилаётган "INKLUSIV WORKOUT" грант лойиҳаси доирасида Тўрткўл тумани, “Тўрткўл” МФЙда маҳалла аҳолиси, ёшлар, хотин-қизлар ва фаол фуқаролар иштирокида семинар ташкил этилди.
Тадбир давомида инклюзив муҳитни ривожлантириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни оммалаштириш ҳамда "INKLUSIV WORKOUT" лойиҳасининг мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, инклюзив спорт инфратузилмасини ривожлантириш, барча учун тенг имкониятлар яратиш ва ёшларни ижтимоий фаолликка жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.
Манба: “IMKONIYAT” №18 son (66) 2026 yil 26 sentyabr



Отправить комментарий
Отправить комментарий