– Қандай тартибда ногиронлиги бўлган шахслар ва эҳтиёжманд оилалар учун коммунал тўламларига компенсациялар берилади?
– Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон қарори қабул қилинди. Қуйидаги тоифадаги истеъмолчилар учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация жорий этилади: “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар;
Ягона реестрга киритилмаган, “Маҳалла еттилиги” хулосаси асосида аниқланадиган қўшимча эҳтиёжманд оилалар.
Шунингдек, иситиш мавсумида (ноябрдан февралга қадар) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади: ноябрь ойида – 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам;электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади: – табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача; – электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.
Саволга Ойбек АТАХАНОВ,
“Мадад” ННТнинг Хоразм вилояти
Шовот тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Отправить комментарий
Отправить комментарий