– Ташкилотлар томонидан ногиронлиги бор лекин меҳнат фаолиятига яроқли бўлган фуқароларни ишга олинмаслиги қанчалик тўғри?

– Ўртача сони 20 та ходимни ташкил этадиган ташкилотларнинг иш ўринларини камида 3 фоизи ногиронлиги бўлган фуқаролар учун ажратилади.

Ҳуқуқий асос:  Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори 1-иловасининг 2-боби 6-банди.

Ногиронлиги бўлган шахсларни "Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланган иш ўринларининг энг кам сони, яъни,  20 кишининг камида 3 фоизи ҳисобидан, захирадаги иш ўринларига маҳаллий меҳнат органлари йўлланмасига кўра ишга жойлаштирилиши кафолатланади.

Ҳуқуқий асос:  Меҳнат кодексининг 423-моддаси.

Ногирон бўлган фуқаро билан асоссиз меҳнат шартномасини тузишни рад этилишига ёки улар билан тузилган шартномани иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилинишига йўл қўйилмайди.

Ҳуқуқий асос: Меҳнат кодексининг 425-моддаси.

Муҳтожлар учун захирага қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштириш ташкилотлар томонидан туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси бўйича ёки мустақил равишда амалга оширилади.

Ҳуқуқий асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори 1-иловасининг 2-боби 14-банди.

Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ҳуқуқий асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори 2-иловасининг 4-боби 24-банди.

Саволга Ойбек Абдуғаффоров,
ТДЮ Юридик клиника кўнгилли талабаси.

Манба: ТДЮ ЮРИДИК КЛИНИКАСИ

Саволга Амангул АЛЛДАМУРАТОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.