Бугун мамлакатимиз бўйлаб "27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" кенг турда байрамона кайфиятда нишонланади. Гарчи ўзим Информатика ва ахборот технологиялари соҳасининг мутахассиси бўлсам ҳам журналистика соҳасига бўлган муҳаббатим ўзгача ҳисобланади.
Журналистика соҳаси бўлган илк қизиқишимни онам сабабчи бўлди. Сабаби, онам ўзи тиббиёт соҳасининг мутахассис бўлишига қарамай адабиётга бўлган муҳаббати ўзгача ҳисобланади. Доим қўлларидан рўзномалар ва тиббиёт соҳасига оид газеталар қўлларидан тушмас эди.
Онам газета ва журналларни ўзи ўқиб бўлганидан кейин, мени ёнларига чақириб ўғлим мана бу газета ва журналларни ўқиб чиқ деб қўлимга тутқазади. Мен эса мароқ ва завқ билан ўқиб чиқардим. Газета ва журналларни варақлаб чиқангнинг унинг таровати ўзгача эди. Шу пайтлари мен газета ва журналларига ёзган мақолаларни ўқиб муаллифига ҳавасим келарди.
Бир куни онам ўғлим ўзингни журналистика соҳаси синаб кўришинг керак деди. Мен эса аввал ўзимга ўзим мактуб ёзишдан бошладим, кейин эса ўзгаларга расмий ва норасмий равишда электрон почта ва телеграмм манзилларига мактуб йўлладим.
Айрим шахслар жавоб ёзган бўлсалар, айримлари эса жавоб қайтармаганлар кўп бўлди. Мен шу тариқа ёзув услубларни ва газета, журналлар интернет нашрларнинг контентини ўргана бошладим.
Биринчи мақолам «Оила даврасида» газетаси № 8 (94) 2014-йил 20-февраль «Хасталик – бахтсизлик эмас!» номли мақолам чоп қилинди. Шу пайтда мендан бахтли инсон йўқ эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси газета ва журналларга ёзган мақолалар сони 25 та, Қорақалпоғистон Республикаси газета ва журналларга ёзган мақолалар сони 36 та, Ўзбекистон Республикаси интернет нашрларига ёзган мақолалар сони 48 та ва Қорақалпоғистон Республикаси интернет нашрларига ёзган мақолалар сони 36 тани ташкил қилади.
Яъни эътироф билан ёзишим керак Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан 2025-йилнинг “НАМУНАВИЙ АХБОРОТ ПЛАТФОРМАСИ” дипломи MEHRTILSIMI.blogspot.com – Ижтимоий-ҳуқуқий сайти "27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалашдаги фаоллиги, фуқаролик жамиятини ривожланишдаги ҳиссаси ва ахборот майдонидаги ижтимоий масъулиятли муносабати учун ушбу платформа 2025-йилнинг "НАМУНАВИЙ АХБОРОТ ПЛАТФОРМАСИ" сифатида тан олинади.
Диплом топширишга Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Нукус шаҳар бўлинма бошлиғи Б.Мўллабаев "27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" билан самимий муборакбод этиб, келгуси иш фаолиятимга муваффақиятлар тилади.
Шу фурсатдан фойдаланган холда, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раҳбариятига юксак эътироф ва эътибор учун миннатдорчилигимни билдираман.
Саламат Авезов,
MEHRTILSIMI.blogspot.com – Ижтимоий-ҳуқуқий сайти Бош муҳаррири.
Отправить комментарий
Отправить комментарий