Оролбўйи ҳудудида инклюзив ҳуқуқий маданиятни юксалтириш» грант лойиҳаси доирасида Қораўзак туманида семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан БМТ Тараққиёт дастури (ПРООН) кўмагида амалга оширилаётган «Оролбўйи ҳудудида инклюзив ҳуқуқий маданиятни юксалтириш» грант лойиҳаси доирасида Қораўзак туманида семинар ўтказилди.

Семинарнинг асосий мақсади ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, улар дуч келаётган муаммоларга ечим топиш ҳамда зарур қўллаб-қувватлаш чораларини кўришдан иборат бўлди.

Тадбир давомида иштирокчиларга ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқлари, қонунчиликда белгиланган имтиёзлари ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Манба: Қораўзак тумани ҳокимлиги матбуот хизмати