Жорий йилнинг 10-ноябридан бошлаб, Тошкент вилоятида Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида, Конрад Аденауэр жамғармаси (KAS) ва “Юксалиш” ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган беш кунлик семинар-тренинглар серияси ўтказилмоқда.
Мазкур тадбир “Ўзбекистонда инклюзив жамият ривожи учун фуқаролик жамиятининг имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.
Асосий мақсад ва йўналишлар:
Семинар-тренингларнинг асосий мақсади – фуқаролик жамияти ташкилотлари (ФЖТ) вакилларининг инклюзив тараққиёт, гендер тенглиги, ёшлар инклюзивлиги ва экологик барқарорлик йўналишларидаги амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат.
Иштирокчилар ўқув машғулотларида Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида фаолият юритувчи 50 нафар нодавлат нотижорат ташкилотлари, медиа ва ўзини-ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирок этмоқда. Иштирокчилар халқаро экспертлар ва маҳаллий мутахассислар томонидан тақдим этилган амалий мисоллар асосида иш олиб бориб, ўз ҳудудларида татбиқ этиш учун аниқ лойиҳа режаларини ишлаб чиқмоқдалар.
Лойиҳа якунида фуқаролик жамиятининг фуқаролик, сиёсий ва ижтимоий ҳуқуқларни мустаҳкамлашдаги ролини ошириш, жамиятда барча қатламлар учун тенг имкониятлар яратиш кўзда тутилган.
Манба: Kar24.uz | Расмий канал



Отправить комментарий
Отправить комментарий