2026-йилнинг 2-март куни Нукус шаҳридаги “Дўстлик уйи”да Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва бўлинмалар билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Ногиранлар ассоциациясининг Устав мақсадлари ва Ногиранлар Ассоциациясининг 2023-2027-йиллардаги ҳаракатлар стратегияси” асосида тасдиқланган 2026-йилда мўлжалланган стратегия иш режасини амалга оширишга оид бажарилиши устидан ҳудудий бўлими масъулари ва бўлинма раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ҳаракатлар стратегиясининг 2023-2027-йиллардаги ҳаракатлар стратегияси, Устав ва 2026-йилда мўлжалланган стратегия иш режаси бўйича бўлим масъуллари ва бўлинма раислари сўз юритишди. Яъни ногиронлиги бўлган шахсларини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси асосида инсонни қадрлаш ва кенг кўлами ислоҳатлар замирида жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини олиб боришда устувор вазифаларининг бир эканлигини таъкидланди.

– Ҳаракатлар стратегияси доирасида асосий мақсадимиз жамоатчилик назорати ва мониторинг натижаларини амал ошириш жараёнида “қоғозда чиройли гап” бўлиб қолмасдан шаҳарлар, туманлар ва олис қишлоқ-овуллардаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятдаги фаоллиги ва яшаш муҳити унинг баркамоллигини шаклланиши учун асос бўлади, – дейди Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Қўнғирот тумани бўлинмаси бошлиғи Ш.Узақбаева.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.