“Ўзбекистон Касаба уюшмалари – халқ билан 120 йил халқ билан!” шиори остида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Касаба уюшмалари ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган шахмат ва шашка мусобақаси жамоа руҳини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда ходимлар ўртасида дўстона муҳитни янада кучайтиришга қаратилди.
Тадбир давомида иштирокчилар ақлий қобилият ва стратегия бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди. Беллашувлар қизғин ва соғлом рақобат муҳитида ўтди.
Бу мусобақа нафақат спорт йўналишидаги беллашув, балки жамоадаги ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва дўстликни янада кучайтиришга хизмат қилди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси


Отправить комментарий
Отправить комментарий