Ногиронлиги бўлган болалар учун парваришлаш хизматларини ривожлантиришга қаратилган тренинг ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Стерлинг фонди (АҚШ) ва "Қуёшли олам" жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилаётган "Янги хизматларни яратиш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш орқали ногиронлиги бўлган болаларга қараш сифатини яхшилаш" лойиҳаси доирасида Нукус шаҳридаги "Ёшлар маркази"да амалий семинар-тренинг ташкил этилди.

Тренингнинг асосий мақсади – ҳудудларда фаолият юритаётган тадбиркорлар ва тарбиячиларнинг малакасини ошириш, шу орқали кундузги парваришлаш хизматларининг сифати ва самарадорлигини янада яхшилашдан иборат.

Айни дақиқаларда иштирокчиларга "кундузги парвариш хизмати"ни йўлга қўйган тадбиркорлар, болалар билан ишлайдиган мутахассислар ва ижтимоий ходимлар қатнашди.

Тренинг давомида уларга болалар билан ишлашнинг замонавий усуллари, хавфсизлик ва гигиена талаблари, мониторинг ва диагностика жараёнларини самарали ташкил этиш бўйича назарий ва амалий билимлар берилмоқда.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси