Ёшларга эътибор – келажакка инвестиция Нукуслик ёшимиз – Азизбек Сипатдинов учун ҳаётий янги саҳифа очилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216-сонли қарори доирасида Азизбекка шаҳардаги барча шарт-шароитларга эга, замонавий икки хонали уй топширилди.

Ушбу эзгу ташаббус нафақат бир ёшнинг ҳаётини ўзгартирди, балки юртимизда ёшларга кўрсатилаётган юксак эътиборнинг яна бир ёрқин намоён бўлиши бўлди.

Азизбек эса ўз навбатида, яратилаётган кенг имкониятлар ва кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун барчага самимий миннатдорчилик билдирди. Юртимизда ҳар бир ёшнинг келажаги, ҳар бир орзуси – эътибор марказида.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси