Аввал хабар берган эдик, қизғин баҳсларга бой ўтган спорт мусобақасида ғолиблар аниқланди. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Р.Раҳимов ва Ўзбекистон давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси ўринбосари С.Отеўлиевлар иштирок этиб, барча ходимларни байрам билан табриклади.

Ғолиблар билан танишинг, шахмат спорт тури бўйича:

1-ўрин Худайбергенов Анвар Бабаджанович – Тахиатош тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази сектор бошлиғи;

2-ўрин Курязов Фарход Курязович – Хўжайли тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳуқуқ маслаҳатчиси;

3-ўрин Ибраимов Темурбек Қувонишбой ўғли – Қонликўл тумани "Олтин кўл" маҳалласи ижтимоий ходими.

Шашка спорт тури бўйича ғолиблар:

1-ўрин Даулетмуратов Рая Амангелдиевна – Қонликўл тумани "Сари олтин" маҳалласи ижтимоий ходими;

2-ўрин Болтаев Муроджон Бердишукурович – Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази сектор бошлиғи;

3-ўрин Утениязов Азизбек Сарсенбай ўғли – Чимбой тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази бош мутахассиси.

Ғолиблар ҳамда барча иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси