Нукус шаҳар "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан "Инсон – инсонга кўмакчи" мавзусида коучинг тадбири ўтказилди.
Коучинг тадбирида "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходимлари ва ҳудудда яшовчи фуқаролар иштирок этди.
Тадбир давомида болалар нафақаси, моддий ёрдам, ижтимоий карталар, санаторийларга йўлланма олиш, "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағларидан ёрдам кўрсатиш, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш ва кундузги қаров хизмати бўйича мутахассислар томонидан кенг тушунчалар берилди.
Шунингдек, фуқароларга ижтимоий хизматлар соҳаси бўйича саволлар берилиб, уларнинг билим ва кўникмалари мустаҳкамланди. Тадбирда фаол иштирок этган фуқаролар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий