"Инсон" ижтимоий хизматлар маркази психологлари учун оилавий зўравонликни аниқлаш, олдини олиш ва жабрланганларга сифатли ёрдам кўрсатишга қаратилган семинар-тренинг ўтказилди.
Тренинг давомида иштирокчилар оилавий зўравонлик турларини тўғри баҳолаш, хавф омилларини аниқлаш, ҳимоя режасини тузиш, жабрланувчи билан эмпатик ва нозик мулоқот олиб бориш каби муҳим билимларни мустаҳкамлади.
Психологлар реал вазиятлар асосида амалий машғулотлар бажариб, зўравонликдан жабр кўрган шахсларнинг ҳиссий ҳолатини баҳолаш, травма-ахборот ёндашувини қўллаш ва тикланиш жараёнида самарали ёрдам кўрсатиш бўйича янги методикалар билан танишдилар.
Тадбир шунингдек, мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш, ҳамкорликни кучайтириш ва оилавий зўравонликка қарши курашда ягона ёндашувни шакллантиришга хизмат қилди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий