Жорий йилнинг 12-декабрь куни Нукус шаҳри “Дўстлик уйи”да Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимининг 2025 йил якунига бағишланган йиллик ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Тадбирни Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси Ж.Нарбаев очиб берди ва 2025 йилга мўлжалланган ҳаракатлар стратегияси (иш режаси) бўйича олиб борган ишлари ҳақида баённомаси қилди.
Тадбирга ҳудудий шаҳар ва туман бўлинма раислари, бўлимга аъзо жами 28 та Нодавлат нотижорат ташкилотлар раислари, масъул ходимлари иштирок этди ва йил давомида амалга оширилган оширилган грант лойиҳалар бўйича ҳисоботлар тингланди.
Яъни Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси ўринбосари Ж.Ганиевнинг эътироф этишича, Республикамиз бўйлаб жами 17 та жамоатчилик назорати амалга оширилган, давлат ташкилотлари билан 3 та Меморандумлар тузишга мувофиқ бўлган бўлса, 3 тадбирлар ўтказишга эришилди, ногиронлик масалалари бўйича жамоатчиликни фикрини ўзгартириш ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг салоҳиятини оширилиши бўйича 4 та мавзуда семинар-тренинглар ўтказилди, ҳамкор давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва халқаро ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этди, бўлим фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари газеталар ва Mehrtilsimi.blogspot.com – Ижтимоий-ҳуқуқий сайти – да 24 та мақола эълон қилинди, бўлим аъзоликка янги ташкилотларнинг 2 тасини жалб қилинди ва энди ташкилот аъзолари 28 тани ташкил қилди, бўлим қошида 2 та корхона бор бўлиб ижтимоий буюртмалар шунингдек халқаро ва миллий грантлар сони бўйича маҳаллий грантлар 13 та лойиҳа ёзилган шулардан 4 таси ғолиб бўлган, 9 таси ғолиб бўлмаган, халқаро ташкилотлар томонидан эълон қилинаётган грантларда 4 та лойиҳа билан иштирок этди, шулардан 2 таси ғолиб бўлган, 2 таси ғолиб бўлмаган.
Тадбир сўнгида ҳудудий бўлими, шаҳар ва туман бўлинмалар раислари ўз таклифлари ва келгуси йил учун Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигида давлат шериклик режалари асосида ижтимоий лойиҳаларини амалга ошириш устувор вазифаларининг бири экканлигини таъқиблади ва йиғилиш якунида муҳокама этилган масалалар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.




Отправить комментарий
Отправить комментарий