Дубай шаҳрида бўлиб ўтган V ёшлар Пара Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, тарихий натижа қайд этган Ўзбекистон спорт делегацияси Ўзбекистонга қайтиб келди.

Делегация аъзолари “Humo” Тошкент халқаро аэропортида расмийлар томонидан тантанали равишда кутиб олинди.

Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон ёш пара спортчилари юксак натижа кўрсатиб, 99 та олтин, 57 та кумуш ва 41 та бронза медалини қўлга киритди ҳамда 35 та давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси