Ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилаларга давлат томонидан берилаётган имтиёз ва ёрдамларни шунингдек, норасмий иш ўринларини легаллаштиришнитарғиб қилиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жойларда аҳоли билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Учрашув давомида иштирокчиларга ижтимоий нафақалар, субсидия ва имтиёзли кредитлар, бандлик дастурлари ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмлари шунингдек, ижтимоий суғурта, декрет ва туғруқ нафақалари бўйича қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилиб, фуқароларга ушбу имкониятлардан қандай фойдаланиш, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ва мурожаат қилиш тартиблари бўйича мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилмоқда.
Тадбир аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилалар даромадини ошириш ҳамда уларни ишга ва тадбиркорликка кенг жалб этишга хизмат қилади.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси


Отправить комментарий
Отправить комментарий