Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспексиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан тасдиқланган иш режасига мувофиқ, Кегейли туманида сайёр қабул ташкил этилди.
Тадбирда жами 12 нафар фуқаро иштирок этди. Улар томонидан келиб тушган 12 та мурожаат кўриб чиқилди. 7 нафар фуқаронинг муаммоси жойида ҳал этилди, 5 нафар фуқаронинг мурожаатлари эса ўрганишга олинди.
Сайёр қабуллар аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини тезкор ҳал этиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси


Отправить комментарий
Отправить комментарий