«2014 йил инфаркт бўлганман. Менга ногиронлик нафақаси берилиши керакми?»

«Мактабда ишлайман. Чап кўзим -2, ўнг кўзим -5. Мен бу холатим билан ногиронлик гуруҳи олишим ва имтиёзларга эга бўлишим мумкинми?»

ТИББИЙ КЎРИК БИЛАН ТАСДИҚЛАНАДИ

Ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 1- ва 2-гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади. Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек, ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан аниқланади. Кўрикдан ўтказиш ва касбий меҳнат лаёқатини йўқотиш даражасини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги «Тиббий меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 195-сон қарори билан тасдиқланган Низомлар асосида амалга оширилади.

Ногиронликни белгилашга нималар асос бўлади?

Жумладан, «Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом»га асосан, ногиронликни белгилашга қуйидагилар асос бўлади:

○ умумий касаллик;
○ меҳнатда майиб бўлганлик;
○ касб касаллиги;
○ болаликдан ногиронлик;
○ Чернобиль АЭСдаги ҳалокат туфайли майибланганлик ёки касалланганлик;
○ фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик;
○ ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида орттирилган касаллик;
○ ҳарбий хизматни ўташ даврида орттирилган касаллик;
○ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги хизмат билан боғлиқ бўлмаган касаллик;
○ Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш чоғида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);
○ Узбекиетон Республиаси Қуролли Кучларидаги хизмат билан боғлиқ бўлмаган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);
○ ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);
○ ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган бахтсиз ҳодиса оқибатида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);
○ фуқаролик бурчини бажариш билан боғлиқ ҳолда орттирилган контузия, майиблик.

Ногиронликни белгилаш мезонларига организм функциялари бузилишларининг асосий турлари асос бўлиб, бунга қуйидагилар киради: < /p>

+ психик функцияларнинг (идрок қилиш, диққат-эътибор, хотира, тафаккур, интеллект, ҳис-туйғу, ирода, онг, хулқ-атвор, психомотор функцияларнинг) бузилиши;
+ тил ва нутқ функцияларининг (оғзаки (ринолалия, дизартрия, дудуқланиш, алалия, афазия) ва ёзма (дисграфия, дислекция), вербал ва новербал нутқ бузилиши, овоз ҳосил бўлишининг бузилиши ва ҳоказо);
+ сенсор функцияларининг (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, сезиш, тактил, оғриқли, ҳарорат кўтарилиши ва бошқа сезувчанлик турлари) бузилиши;
+ статодинамик функцияларнинг (бош, гавда, оёқ-қўлнинг ҳаракатланиш функциялари, ҳаракатлар статикаси, мувофиқлаштирилиши) бузилиши;
+ қон айланиши, нафас олиш, овқат ҳазм бўлиши, организмдан нарса ажралиб чиқиши, қон яратилиши, модда ва энергия алмашиши, ички секреция, иммунитет функцияларининг бузилиши;
+ жисмоний майиб-мажруҳлик билан боғлиқ бузилишлар (ташқи майиб-мажруҳликка олиб келадиган юз, бош, гавда, оёқ-қўллар деформацияси, овқат ҳазм қилиш, сийдик ажратиш, нафас олиш йўлининг аномал тешиги, гавда ўлчамларининг бузилиши).

Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиялари иш стажидан қатъи назар тайинланади. Умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари эса ногиронлик бошланган пайтга қадар Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 17-мод-даси 2-қисмида белгиланган иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади.

ПЕНСИЯ ОЛИШ ҲУҚУҚИ ВА ТАЛАБЛАРИ

Агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб уч ой ичида пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ТМЭК ногиронликни белгилаган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун тайинланади. 60 ёшдан ошган эркак ва 55 ёшдан ошган аёл ногиронларга ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади. Уларни қайта тиббий кўрикдан ўтказиш фақат уларнинг аризасига биноан амалга оширилади. Пенсияни тайинлаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади. Меҳнат фаолиятига лаёқати чекланганлиги даражасини аниқлаш учун тиббий текшириш (меҳнатга лаёқати доимий ёки узоқ муддат йўқотилганда) ТМЭКтомонидан амалга оширилади.

Фуқаро меҳнат фаолиятига лаёқатли эмас ёки унга меҳнат фаолияти билан шуғулланиш мумкин эмаслиги (ёки зид эканлиги) белгиланган тақдирда ТМЭК меҳнат қобилиятининг доимий ёки узоқ муддатга йўқотилганлиги тўғрисида те-гишли хулос-а чиқаради.

Ҳақ тўланадиган ишни бажариш ёки даромаднинг бошқа манбаига эга (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) 1- ва 2-гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияси тўланмайди.

Ногиронлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахснинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:

+ иш стажини, шу жумладан, махсус иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;
+ иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;
+ ариза берувчининг жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси нусхаси (2005 йил 1 январдан кейин);
+ бахтсиз ҳодиса ва соғлиқнинг ишлаб чиқаришда бошқа шикастланиши тўғрисидаги ҳужжат ёки ногиронлик меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлеа, бошқа расмий ҳужжат.

Бундан ташқари, зарур ҳолларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан шу тўғрисидаги маълумотнома (ариза берувчи яшаш жойи бўйича бир ўзи рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида), ёшга доир пенсия тайинлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар тақдим этилади. Пенсия жамғармаси бўлими аризага ТМЭКдан олинган тиббий текшириш далолатномасидан кўчирмани илова қилади.

Манба: «ТАШХИС» №8 (438), 2016 йил 23 - 29 феврал

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.