Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири сифатида фуқаролар ва ногиронлиги бўлган шахсларга унинг зарарлари ва оқибатлари ҳақида зарур маълумотларни етказиш мақсадида жорий йилнинг 29-октябрь куни Амударё туманидаги 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг мажлислар залида Ўзбекистон Ҳакамлик Судлари Ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан “Коррупцияга қарши курашиш йўлида” номли давлат грант лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан ғолиб бўлган эди.
Фуқароларнинг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги асосий билимларни эгаллаб олишлари, амалдаги фармон ва қарорларида белгиланган устувор вазифалар ижроси ҳамда кейинги йилларда қабул қилинган қонунларда коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Амударё тумани бўлинмаси масъул ходимлари ва вакилларининг коррупцияга қарши курашиш оид саводхонлигини ошириш ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун чиқарилган қонунчиликдаги янги қарор ва фармонлар билан кенг тарзда таништириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.
Кейинги йилларда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг ҳуқуқий институционал асослари такомиллаштирилиб, жамиятда коррупция иллатининг кушандаси тарғибот-ташвиқотлар амалга ошириш бўйича “Коррупция нима ва унинг оқибатлари” мавзуга оид ҳуқуқий маълумотлар ҳамда бундай ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш, рақамли технологияларни коррупцияга қарши курашиш йўлида фойдаланиш ва коррупциянинг олдини олиш юзасидан амалий тавсиялар берилди.
Тадбирда Амударё тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, Оммавий ахборот воситалари масъул ходимлар жами 35 та ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, Ўзбекистон Ҳакамлик Судлари Ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва Амударё тумани бўлинмаси томонидан ташкил этилди.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.




Отправить комментарий
Отправить комментарий