Аввал хабар берган эдик, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Хўжайли тумани бўлинма томонидан амалга оширилган ушбу лойиҳа доирасида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди молиявий кўмагида тумандаги “Қирқинчи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 10 та кўчага 93 дона қуёш панелли кўча ёритиш чироғини ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
Тадбирда Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Хўжайли тумани ҳокимлиги масъул ходимлари ҳамда “Қирқинчи” маҳалла фуқаролар йғини ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари иштирок этишди.
Янги ўрнатилган чироқлар кечки пайтларда маҳалла аҳолиси жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар учун хавфсиз, қулай ва ёритилган муҳитни яратишга хизмат қилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими


Отправить комментарий
Отправить комментарий